Таиландда Сай Ной машҳур соҳилбўйи 20 кунга чўмилиш учун ёпиб қўйилди, бунга акуланинг сайёҳга ҳужум қилгани сабаб бўлди. Бу ҳақда The Phuket News манбага асосан хабар қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, жабрланган эркак Норвегиядан келган бўлиб, айни дамда шифохонада қолмоқда. Бироқ, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётгани айтилади.
Айни дамда маҳаллий маъмурият Таиланд денгиз ва соҳил ресурслари департаменти билан биргаликда чўмилиш учун мўлжалланган жойлар атрофини махсус тўрлар билан ўрамоқда.