Андижон вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Хитойга хизмат сафари уюштирди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.
Чин юртига бир гуруҳ тадбиркорлар билан ташриф буюрган вилоят раҳбарининг мақсади айни пайтда саноат, ишлаб чиқариш борасида дунёда етакчи ўринни эгаллаб турган давлат тажрибасини ўрганиш, вилоятда қўшимча иш ўринлари яратиш ва Андижонга ускуналар келтиришдан иборат.
Делегация, ўз сафари давомида Хэфэй, Уху, Шанхай ва бошқа шаҳарларда бўлиб, кенг истеъмол ва саноат моллари ишлаб чиқарувчи корхона ва заводлардаги иш жараёни билан танишади.
Бундан ташқари, Ҳўжаобод туманида «Анхой Конч цемент» компанияси билан ҳамкорликда қурилиши кўзда тутилаётган цемент заводи бўйича, «Nang Yang MF Industrial, Co. Ltd» компанияси билан “Бобур МФ” жамиятида бунёд этилувчи бўёқ тизими юзасидан ва яна бир қатор компаниялар билан манфаатли келишувлар имзоланиши режалаштирилган. Яна «Hefei Meiling Group» музлатгич ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқарувчи компания билан музокаралар олиб борилади.
19 апрель куни делегация аъзолари Хэфэй шаҳридаги тадбиркорлар палатасида бўлди ва JAC Motors автомобиль заводида ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
19:51 / 24.04.2023