18:00 / 20.04.2018
9219

Қирғизистон ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди

ИА «24.kg

Қирғизистон парламенти Мухаммадкали Абилгазиев бошчилигидаги янги ҳукумат таркиби, тузилмаси ва унинг дастурини тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби бир овоздан маъқулланган - унга сессияда иштирок этган депутатларнинг барчаси - 115 киши овоз берган.

Ҳукумат тузилмасида барча 12 вазир лавозими ва 4та қўмита сақлаб қолинган. Абилгазиев таклифи билан барча бош вазир ўринбосарлари алмашади.

19 апрель куни Қирғизистон парламенти Сапар Исаков бошчилигидаги ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдирди. Кўп ўтмасдан мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков Вазирлар Маҳкамасини тўлиқ таркибда истеъфога чиқарди.

Мавзуга оид
Top