Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп вақтида Куба ва АҚШнинг муносабатлари ортга қараб кетди – Рауль Кастро
Фото: AP / Ladyrene Perez
Дональд Трампнинг АҚШ ҳокимияти тепасига келиши Кубанинг АҚШ билан муносабатларининг ортга қараб кетишига олиб келди. Бу ҳақда Куба компартияси собиқ биринчи котиби Рауль Кастро айтиб ўтди.
“Ҳозирда Куба ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ортга кетганини қайд қилиш мумкин, АҚШ ҳукумати баёнотларида тажовузкор ва таҳдид қилувчи оҳанг устуворлик қилади”, деб айтган Кастро мамлакат парламентидаги нутқида.
19 апрелда Мигель Диас-Канель Куба парламенти томонидан мамлакат давлат кенгаши раҳбари лавозимига тасдиқланди ва олий давлат лавозимида Рауль Кастронинг ўрнини эгаллади. Кастро навбатдаги партия қурултойи бўлиб ўтадиган ва партиянинг янги раҳбарияти сайланадиган 2021 йилгача Куба компартияси биринчи котиби бўлиб қолишини айтган.
АҚШ ва Куба 2014 йилда ўзаро муносабатларининг секин-аста йўлга қўйилиши бўйича иш бошланганини эълон қилганди. 2015 йил июлда икки давлат дипломатик муносабатларни тиклаган. Бироқ 2017 йилда АҚШ президенти Дональд Трамп Гавана билан муносабатлар яхшиланиши бўйича Барак Обаманинг сиёсати хато бўлганини айтган. Шундан кейин Оқ уй АҚШ Кубага қарши жорий қилинган эмбарго ўз кучида қолишини ва БМТ ҳамда бошқа халқаро ташкилотларнинг уни бекор қилишга чорловларига қарши эканини айтган.
Мавзуга оид
03:54
Трамп Путин ёлғончиликда айбланган мақолани репост қилди
23:30 / 31.12.2025
Трамп дунёдаги эҳтимолий «энг ёмон» давлатни айтди
09:21 / 31.12.2025
АҚШ ва Франция Украинанинг Путин қароргоҳига ҳужуми ҳақидаги даъволарга шубҳа билан қарамоқда
18:03 / 30.12.2025