Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчини пойабзал билан урган коллеж ўқитувчиси ишдан бўшатилди
Фото: Facebook
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи томонидан ўқувчи оёқ кийими билан калтаклангани видеоси тарқалган эди.
Ўзбекистон ОЎМТВ Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази хабарига кўра, педагог ишдан бўшатилиб, иш прокуратурага ўтказилган.
Gazeta.uz нашрида ёзилишича, текширув ўтказиш натижасида, видеоматериал 11 апрель куни Урганч автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежида тасвирга олингани маълум бўлган. Биология фани ўқитувчиси З. Нафасова «ўз мажбуриятлари доирасидан чиқиб, педагог учун номуносиб хатти-ҳаракатларни намойиш этган ҳолда ўқувчига нисбатан жисмоний куч ишлатган», деб қайд этди марказ вакили.
Коллежда 13 апрель куни ўтказилган мажлисда ўқитувчилар ва гуруҳ раҳбарлари бу каби хатти-ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилангани тўғрисида огоҳлантирилган. Шундан сўнг, коллеж раҳбарияти 2008 йилдан буён ишлаб келаётган Нафасова билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.
Марказ вакили ўқитувчи қандай руҳий ҳолатда бўлишидан қатъи назар, бу каби ҳаракатларни мутлақо оқлаб бўлмаслигини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
13:33 / 08.10.2025
Урганч давлат тиббиёт институти фаолияти йўлга қўйилади
11:29 / 09.08.2025
Урганчда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди
19:31 / 08.07.2025
Урганчда икки ўсмир кўп қаватли уй томидан қулаб ҳалок бўлди
14:39 / 13.05.2025