Ўзбекистон | 09:00 / 23.04.2018
52843
1 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида лавозим ўзгариши юз берди, деб хабар қилмоқда ИИВ расмий сайти.

Маълум бўлишича, генерал-майор Ғайрат Тоирович Қодиров Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

генерал-майор
Қодиров Ғайрат Тоирович

Ғайрат Қодиров бундан аввал Тошкент шаҳар ИИББ, Самарқанд вилояти ИИБда ҳам масъул лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўзгарганди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид