Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания оғир атлетика бўйича Европа чемпионатидан Косово туфайли маҳрум бўлди
Фото: Reuters
Европа оғир атлетика федерацияси (EWF) Испаниянинг Ла-Корунья шаҳрида ёшлар ўртасидаги 2018 йилги Европа чемпионати ўтказилишини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу мамлакатнинг Косова мустақиллигини тан олиш масаласи бўйича позицияси туфайли юз берди.
Inside the games маълумотига кўра, Испания Косова мустақиллигини тан олмаётган Европа давлатлари рўйхатига киради. Натижада Федерация ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатларини Польшага кўчирди.
Косова миллий олимпия қўмитаси 2014 йилда Халқаро олимпия қўмитаси аъзосига айланди, шундан сўнг Европа оғир атлетика федерацияси Косово федерациясини тан олди.
Айни дамда Косово Республикасини 105 давлат мустақил деб тан олган. Республика тан олинишига 60дан ортиқ мамлакат қарши чиқмоқда.
Мавзуга оид
12:09 / 13.01.2026
Испания полицияси 10 тонна кокаин юкланган кемани қўлга олди
10:11 / 29.12.2025
Косово сайловлари: ҳукмрон партия ғалаба қозонди
09:22 / 10.12.2025
Испанияда РФдан қочган учувчини ўлдириш иши бўйича тергов вақтинча тўхтатилди
13:24 / 01.12.2025