09:39 / 24.04.2018
15021

Торонтодаги фожиа сабаби айтилди

Фото: Reuters

Терговчилар Торонтода микроавтобуснинг пиёдалар устига ҳайдаб борилиши бўйича ишда терроризмни асосий сабаб сифатида кўришмоқда. Бу ҳақда Reuters АҚШ хавфсизлик тузилмаларидаги манбага асосан хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, ҳодиса шунчаки бахтсиз воқеа бўлгани катта шубҳага сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Торонтода микроавтобуснинг пиёдалар устига ҳайдаб борилиши оқибатида жабрланганлардан бири ҳаётдан кўз юмгани, шу тариқа, ҳодиса қурбонлари сони 10 кишига етгани хабар қилинганди

Торонтода оқ тусли микроавтобус пиёдалар йўлкасига чиқиб, йўловчиларни уриб кетган. Фавқулодда ҳодиса шаҳарнинг Йонг-стрит ва Финч авеню кўчалари кесишмасида содир бўлган. Полиция ушбу хатти-ҳаракатни амалга оширган ҳайдовчини ушлаган.

 

Top