Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД 3 миллиард еврога эгалиги тахмин қилинди
Фото: Getty Images
ИШИД террорчи гуруҳи 3 миллиард евро миқдоридаги капиталга эга бўлиши мумкин. Франциянинг Europe 1 радиостанцияси мамлакат ҳукумати томонидан ташкил этилган, 25-26 апрель кунлари Парижда ўтказилаётган терроризмни молиялаштиришга қарши курашга бағишланган анжуман арафасида шу ҳақида хабар берди.
Радиостанция асосланувчи Ғарб махсус хизматлари маълумотларига кўра, пуллар уч йил давомида Ироқ шимоли ва Суриядаги ноқонуний босиб олинган ерлар ва нефтнинг ноқонуний савдоси ҳисобига тўпланган. Хусусан, манбада таъкидланишича, террорчиларга қарашли ҳудудларда муайян босқичда Ироқ қишлоқ хўжалик дон маҳсулотларининг 40 фоизи ва Сурия пахтасининг 80 фоизи етиштирилган. Шунингдек террорчилар насронийлар, шиалар ва ёзидларнинг шахсий мулкини мусодара қилиш билан ҳам шуғулланишган.
Мавзуга оид
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
13:45 / 24.12.2025
Туркия капитали иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент ҳиссасига тўғри келди
09:08 / 23.12.2025
Ўзбекистон капитал бозорида замонавий молиявий инструментлар жорий этилади
00:00 / 15.12.2025