21:21 / 25.04.2018
6965

Темир йўлга яқинлашганда мусиқани блокловчи илова пайдо бўлди

Иллюстратив фото

Қозон минтақавий алоқа маркази ходимлари Safe Train иловасини тақдим этишди, илова фойдаланувчининг темир йўлга яқинлашаётганидан огоҳлантириб, мусиқа тинглаш функциясини блоклайди. У биринчи навбатда болалар ва уларнинг ҳаракатланишини назорат қилиши мумкин бўлган ота-оналарга мўлжалланган.

Янги илованинг ишлаб чиқилишига болалар травматизми таҳлили сабаб бўлди. Илова муаллифларининг сўзларига кўра, темир йўллардаги ўлим ва жароҳатларнинг асосий сабабларидан бири - қулоқчинларда мусиқа тинглаш ёки видео томоша қилиш. Уларнинг айтишича, Татаристонда темир йўл зоналарида 37 киши жабрланган, улардан 28 нафари ҳалок бўлган. Умумий ҳисобда олганда, Россия бўйича темир йўлларда жабрланганлар сони 2500 кишини ташкил қилади, улардан 1700 дан ортиғи ҳалок бўлган.

Safe Train муаллифларининг таъкидлашларича, илова фойдаланувчини хавф яқинлашаётганидан икки марта огоҳлантиради. Темир йўл ҳудудига 70 метр қолганда фойдаланувчи "сариқ зона"га тушади: унда медиаконтент блокланади. Фойдаланувчи "қизил зона" - 50 метрга яқинлашганида эса қурилмада овозли ва вибрацияли хабар пайдо бўлади. 

Safe Train интернетсиз ҳам ишлай олади. Илова шунингдек ота-оналарга фарзандини назорат қилиш имконини беради. Ҳозирча Safe Train иловасини фақат тўртинчи версиядан бошланган Android-смартфонларга юклаш мумкин. 

Top