01:50 / 25.04.2018
12174

Трамп АҚШ Эроннинг Ўрта ер денгизига чиқишига йўл қўймаслигини айтди

Фото: AP Photo / Carolyn Kaster

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Эронга Ўрта ер денгизига чиқишига ижозат бермаслигини айтди.

“Биз Ўрта ер денгизи олдида кучли тўсиқ қўямиз, фикримча, бу жуда муҳим, чунки биз буни қилмасак, Эрон Ўрта ер денгизига тўғридан-тўғри чиқа олади, бунга эса йўл қўймаслик керак”, деб айтган Трамп Франция президенти Эммануэль Макрон билан биргаликдаги матбуот анжуманда.

Трамп Эрон АҚШга таҳдид қилгудек бўлса, “кам сонли давлатлар тўлаган ҳақни тўлашини” таъкидлаб ўтган.

“Агар Эрон бизга қандайдир йўл билан таҳдид қилса, у кам сонли давлатлар тўлаган ҳақни тўлайди”, деб айтган Трамп матбуот анжуманда.

Трамп январда Эрондан санкциялар олиниши тартибини узайтирган, бироқ бу сўнгги узайтириш бўлишидан огоҳлантирган. 

Top