16:31 / 26.04.2018
24361

Қуръон мусобақасининг финал босқичида бир оиланинг уч вакили қатнашди

21-26 апрель кунлари Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқи маданият саройида "Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018"нинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда бир оиладан уч вакил иштирок этмоқда, дея хабар беради azon.uz сайти.

Манбага кўра, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта ўқитувчиси, Шайхонтоҳур туманидаги "Мунаввар қори" масжидининг имом-хатиби устоз Мўминжон домла Сайдалиевнинг 2 нафар ўғли ва 1 келини Қуръон мусобақасининг финал босқичида турли йўналишлардан иштирок этишган.

Фото: Azon.uz
Фото: Azon.uz
Фото: Azon.uz
Фото: Azon.uz

Мўминжон домланинг катта ўғли Сайдалиев Муҳаммад Али - Тошкент вилоятидан 26-40 ёшдагилар ўртасида тиловат йўналиши бўйича, кичик ўғиллари Сайдалиев Муҳаммад Ҳожи Мирзо - Тошкент Ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедрасидан ҳифз йўналишидан, келинлари Сайдалиева Муфаззала ҳам Тошкент Ислом институтидан тиловат йўналишидан иштирок этишди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақа натижаларига кўра, Сайдалиев Муҳаммад Ҳожи Мирзо диний таълим муассасалари бўйича фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.

 

Top