Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» «Бавария»ни қаторасига 6 марта ютган илк жамоа бўлди
Фото: Twitter/ChampionsLeague
Жорий Чемпионлар лигасининг 2-яримфинали 1-учрашувида “Бавария” ўз майдонида Мадриднинг “Реал”ига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бу ғалаба эвазига “Реал” мусобақа тарихида “Бавария”ни қаторасига 6 та ўйинда мағлуб эта олган илк жамоага айланди.
Охирги 6 ўйинда “Реал” мюнхенликларнинг 5 та голига 15 та гол билан жавоб берган.
“Реал”нинг бу ғалабали серияси 2011/12 йиллардаги Чемпионлар лигаси яримфиналида бошланган. Ўшанда мадридликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Шундан кейин “Реал” “Бавария” билан 2011/12 йиллардаги Чемпионлар лигаси яримфиналининг иккала ўйинида ҳам мос равишда 1:0 ва 4:0 ҳисобида ва 2016/17 йиллардаги Чемпионлар лигаси чоракфиналида 2:1 ва 4:2 ҳисобидаги ғалабаларга эришган.
Мавзуга оид
22:17 / 16.12.2025
«ПСЖ» Мбаппега 61 млн евро товон пули тўлайди – суд қарори
05:33 / 27.11.2025
ЕЧЛ. Гигантлар жангида «Арсенал» «Бавария»ни яксон этди
13:21 / 05.11.2025
«Ливерпул» «Реал»га имкон қолдирмади, «Арсенал» ва «Бавария»ни тўхтатиб бўлмаяпти
23:41 / 18.10.2025