Жаҳон | 15:24 / 27.04.2018
21918
1 дақиқада ўқилади

КХДР етакчиси Жанубий Корея раҳбари билан ракеталар мавзусида ҳазиллашди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин жанубий кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан ҳазиллашиб, энди уни ракета синовлари билан уйғотиб юбормасликка ваъда берди. Бу ҳақда журналист Жонатан Ченг твиттердаги саҳифасида ёзди.

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, ракеталарнинг эрта учирилиши Жанубий Корея раҳбарининг уйқусига халақит қилган.

«Энди мен сизни эрта уйғотмасликка ҳаракат қиламан», - деган Ким Чен Ин.

Фото: AP

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Жанубий Корея билан музокаралар мақсадини айтганди. Шимолий Корея раҳбарининг маълум қилишича, у Жанубий Корея ҳудудига мамлакатлар ўртасидаги зиддиятга барҳам бериш мақсадида келган.  

 

Мавзуга оид