07:54 / 27.04.2018
2910

Панама ва Венесуэла дипломатик алоқаларни тиклашга келишиб олди

Фото: Reuters /Andres Martinez Casares

Панама ва Венесуэла ҳукумати ўз дипломатик миссияларини қайтаришга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Панама расмий шахслари апрель бошида Венесуэладан элчилар чақиртириб олиниши ҳақида маълум қилишганди.

«Бу қадам Венесуэланинг панамалик кўплаб амалдорлар ва компаниялар, жумладан президент Хуан Карлос Варела билан тижорат муносабатларини тўхтатиш бўйича қарорига жавоб бўлди. Улар гўёки пул ювишда иштирок этганликда гумонланганди», - дея ушбу қарорга изоҳ берган мамлакат ТИВ.

Венесуэла ҳам шундай қарор билан жавоб қайтарди. Кейинчалик мамлакатлар ўзаро авиақатновни тўхтатиб қўйишди.

Таъкидланишича, Панама ва Венесуэла ҳукумати дипломатик миссияни тиклашдан ташқари, авиапарвозларни тиклаш ҳақида ҳам келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Панама ва Венесуэла икки томонлама муносабатлардаги инқироз туфайли ўзаро авиақатновларни тўхтатгани хабар берилганди.

 

Top