Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия АҚШ билан бирга Суриянинг Манжибига кирмоқчилигини маълум қилди
Фото: Ralph Orlowski/Reuters
Туркия ҳарбийлари Суриянинг Манжиб шаҳрига америкалик ҳарбийлар билан бирга кириб боради. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушғўлу маълум қилди.
Човушғўлу бундай баёнотни АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан НАТОнинг Брюсселдаги бош қароргоҳидаги учрашувидан кейин айтган.
Унинг таъкидлашича, Манжибда ҳозирча француз ҳарбийлари йўқ.
Аввалроқ Франция курдларга ёрдам бериш учун Манжибга қўшинларини жўнатишга қарор қилгани маълум қилинган.
Январда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Манжибни террорчилардан тозалашига ваъда берганди.
Мавзуга оид
23:35 / 14.02.2026
“Трампдан 2028 йилда аниқ қутуламиз” – Мюнхенда АҚШнинг сиёсати кескин танқид қилинди
15:28 / 14.02.2026
Украина, Россия ва АҚШ музокараларининг янги раунди Женевада ўтади
12:44 / 14.02.2026
АҚШ собиқ элчиси Мединскийнинг музокараларга қайтишидан норози
10:47 / 14.02.2026