Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда пенсия ёши босқичма-босқич оширилиши мумкин
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқди.
У, хусусан, қуйидагиларни назарда тутади:
ходимнинг пенсияси ва меҳнат стажидаги тафовут рағбатлантирилади: 35 йилдан ортиқ стаж бўлса, ўртача ойликдан 2 фоиз кўпроқ пенсия олинади;
54 ёшида пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган, лекин умумий ўрнатилган ёшдан кейин пенсияни расмийлаштирган аёллар учун пенсияга устама тўлаш;
қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан 12 бараваригача миқдордаги пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ошириш;
пенсия ёшига тўлган, бироқ зарур меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларга давлат пенсияларини ҳисоблашда стажнинг ҳар бир етишмаётган ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари суммасини бир марталик тартибда тўлаш ҳуқуқини бериш;
ишлаётган эр (хотин)га ўз хотини (эри) учун ихтиёрий равишда Пенсия жамғармасига суғурта бадалини ўтказиш ҳуқуқини бериш;
ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган энг кам стажни ошириш. Ҳозирда бу 7 йил;
пенсия ёшини дунёдаги ўртача даражага ва бошқа ўлчовларга етказиш учун босқичма-босқич ошириш.
Мавзуга оид
15:41 / 13.11.2025
Кулранг маош: пулларингиз қай тарзда йўқолмоқда
09:02 / 13.11.2025
Франция: депутатлар пенсия ислоҳотини музлатишни маъқуллади
13:51 / 05.11.2025
Пенсия миқдорини ошириш ҳақидаги сохта таклифлар бўйича фуқаролар огоҳлантирилди
13:13 / 03.11.2025