Жаҳон | 18:32 / 27.04.2018
35275
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяга ташриф вақтида Ким Чен Ин автомобилига 12 нафар югураётган қўриқчи ҳамроҳлик қилди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан музокараларнинг биринчи босқичидан сўнг тушликка жўнаб кетганида, унинг автомобилига 12 нафар югураётган қўриқчи ҳамроҳлик қилди. Бу ҳақда Daily Nation хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Таъкидланишича, кореялик етакчилар тушликдан сўнг тинчлик ва фаровонлик рамзи бўлган қарағай дарахтини экиш маросимида иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин жанубий кореялик ҳамкасби Мун Чжэ Ин билан ҳазиллашиб, энди уни ракета синовлари билан уйғотиб юбормасликка ваъда берганди. Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, ракеталарнинг эрта учирилиши Жанубий Корея раҳбарининг уйқусига халақит қилган. «Энди мен сизни эрта уйғотмасликка ҳаракат қиламан», - деган Ким Чен Ин.

 

Мавзуга оид