09:39 / 29.04.2018
26825

Фёдор Емельяненко америкалик жангчи Мир устидан ғалаба қозонди

Россиялик аралаш яккакураш жангчиси, “Сўнгги император” Фёдор Емельяненко Bellator чемпионлик камари учун ўтаётган мусобақанинг 1-даврасида америкалик Фрэнк Мир устидан ишончли ғалабага эришди.

Чикагода ўтган жанг Емельяненконинг 1-раунддаги ғалабаси билан якунланди. Россияликка ғалабага эришиш учун бир дақиқадан камроқ вақт кифоя қилди.

41 ёшли Емельяненко учун бу ғалаба фаолиятидаги 37-ғалаба бўлди. У 2015 йилда фаолиятини тиклагандан кейин ўтказган 4 та жангда 3-ғалабани қўлга киритди. Унинг 38 ёшли рақиби эса фаолиятидаги 30 та жангдаги 12-мағлубият аламини тотди.

Емельяненко энди мусобақанинг яримфиналида ўз тенгдоши, америкалик Чейл Соннен билан учрашади.

 

Top