Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилоятида яна иккита кичик саноат зонаси ташкил этилди
Фото: Pixabay
Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2018 йилдаги 308-сон қарори билан Хоразм вилоятида қўшимча равишда яна иккита кичик саноат зонаси ташкил этилди. Бу ҳақда Norma хабар берди.
1 – Хива туманининг «Заунгур» посёлкасида, собиқ «Махсус қурилиш механизация» УК мулкий комплекси негизида (3,2 га). Тегишинча, объект кимошди савдоларида реализация қилинадиганлар рўйхатидан чиқарилди;
2 – Шовот туманининг Бешмарган қишлоғида, консерва заводи – собиқ «Махсусинтерсавдо» МЧЖнинг бўш ётган бино ва иншоотлари негизида (3,7 га).
Маълумот учун: 2017 йил декабрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини танлаб олиш ва КСЗда жойлаштириш танлов комиссияси функцияларини минтақавий Маъмурий кенгаш амалга оширмоқда. У фаолият юритмаётган давлат мулки объектларини ноль даражали харид қийматида, инвестиция мажбуриятларини қабул қиладиган КСЗ иштирокчиларига сотиш тўғрисидаги қарорларни ҳам қабул қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Хоразм вилоятида 5та кичик саноат зонаси ташкил этилган эди. Улар ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулки муайян шартларда кейинчалик унга бўлган мулк ҳуқуқини ўтказган ҳолда тадбиркорларга ноль даражали ставкада 5 йилга ижарага берилади.
Ҳужжат 27.04.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
16:15 / 23.12.2025
Хоразмда тадбиркор ундан иш сўраб келган талаба қизга шилқимлик қилди
15:34 / 11.12.2025
Хоразмда “Ўзбекистон–Покистон саноат зонаси” ташкил этилади
21:23 / 10.12.2025
Hyundai Rotem тезкор поездларининг илк партияси Ўзбекистонга жўнатилди
13:33 / 27.11.2025