Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда қум бўрони туфайли қарийб 110 киши ҳалок бўлди
Фото: AP/ Manish Swarup
Ҳиндистон шимолида кучли ёмғир ва момақалдироқ билан бирга кузатилаётган қум бўрони оқибатида ҳалок бўлганлар сони деярли 110 кишига етди. Бу ҳақда The Indian Express хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, қурбонлар сони 109 кишини ташкил этган. Уттар-Прадеш штати табиий офатдан энг кўп жабр кўрди, у ерда 64 киши ҳалок бўлди. Ражастхонда эса қурбонлар сони 30 кишидан ошди. Жабрланганларнинг умумий сони 130 кишига тенг. Бўрон Харияна штати ва Деҳли Миллий пойтахт округини ҳам қамраб олди.
Ҳиндистон шимолига қум бўрони чоршанба куни кечқурун ёпирилди. Мамлакат бош вазири Нарендра Моди жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Мавзуга оид
12:16 / 25.12.2025
Ҳиндистон нефт компанияси РФ нефтини харид қилишни қайта тиклади
14:34 / 23.12.2025
Титов: 2026 йилда Россияга ишлаш учун 40 минг ҳиндистонлик келади
18:14 / 21.12.2025
Петербург кўчаларида ҳиндистонлик мигрантлар ишлай бошлади
07:30 / 17.12.2025