Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Ҳокимлар қачон мактабларга кириб маъруза ўқийди?
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида Норин тумани ҳокимиятида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, давлат раҳбари мамлакатда пахта етиштириш ва уни чет элга сотиш масалаларига тўхталар экан, энди пахтани хом ашё сифатида эмас, балки қўшимча қиймат билан ўзимизда ишлаб чиқариб сўнг сотилиши, шу йилнинг ўзида ҳар бир вилоятда биттадан кластер ташкил қилиниб, синовдан ўтишини айтди.

“Кластерлар бўлганидан кейин, тасаввур қилинг вилоят ва туман ҳокимларининг қўли пахтадан бўшайди - ижтимоий соҳа, ёшларнинг тарбияси, нуронийлар, адабиётчилар, адашганлар, умуман тарбия соҳасига эътибор қаратади. Айтинг, ҳозир қайси ҳоким мактабга кириб болаларга маъруза қиляпти? Ҳеч ким. Бир ойда бир марта бўлса ҳам кирса қани эди.
Пахтанинг таннархини ҳеч қачон бундай кўтармаган эдик. Ҳозир 1 млн 200 мингдан 3 млн 225 минг сўмга кўтардик. Чунки, деҳқон далага чиқиб меҳнат қилганидан кейин манфаат топиши керак, ахир”, - деди президент.
Мавзуга оид
19:10 / 19.02.2026
Норинда кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
08:36 / 19.02.2026
Наманганда икки “Дамас” тўқнашди: 1 киши ҳалок бўлди
18:54 / 01.02.2026
Наманганда яроқлилик муддати ўтган дорилар ва тиббий буюмлар савдога чиқарилишининг олди олинди
15:07 / 27.01.2026