Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея АҚШга жосусликда гумон қилинаётган 3 америкаликни қайтармоқчи
Фото: Jeon Heon-Kyun-Pool/Getty Images)
Шимолий Корея ҳукумати Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг учрашуви арафасида Вашингтонга 3 нафар америкаликни қайтариб беришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, асли келиб чиқиши жанубий кореялик бўлган америкаликлар меҳнат лагеридан Пхеньян чеккасидаги меҳмонхонага олиб келинганлар ва уларни АҚШга топшириш режалаштирилмоқда. Бу апрель бошида, тахмин қилинишича, АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Шимолий Кореяга норасмий сафаридан кейин юз берган.
Таъкидланишича, америкаликлар алоҳида-алоҳида, бироқ яхши шароитларда сақланмоқдалар, яхши боқилмоқдалар, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда ва экскурсияларга олиб борилмоқдалар.
Ҳибсда ушлаб турилган америкаликлар жосуслик ва “душманона ҳаракатлар” содир этиш айблови билан ушланганлар.
2017 йилда Шимолий Корея АҚШга америкалик талаба Отто Вомбиерни қайтариб берганди. Талаба бир йилча кома ҳолатида қолгач, ўзига келмай вафот этганди. У Шимолий Кореяга сайёҳ сифатида келган ва меҳмонхона деворида осиғлиқ турган сиёсий плакатни юлиб ташламоқчи бўлгани учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Мавзуга оид
09:41
АҚШ сенатори Грэм Трампни Украинага “Томагавк”ни беришга чақирди
09:22
FT: Рубио Украина бўйича европаликлар билан учрашувни бекор қилди
19:34 / 13.02.2026
“АҚШ билан ўртамизда катта жарлик пайдо бўлди” – Фридрих Мерц. Мюнхен хавфсизлик форумидан репортаж
19:09 / 13.02.2026