Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Душанбеда АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2018 йилнинг 4 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Душанбе шаҳрида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Генри Эншер бошчилигидаги делегация билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берган.
Суҳбат чоғида турли соҳалардаги Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг айрим жиҳатлари ҳамда бўлажак икки томонлама учрашувларга оид масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда Тожикистон пойтахтида бўлиб ўтаётган «Терроризм ва зўравонлик экстремизмига қарши кураш» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция кун тартиби нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
23:27 / 17.01.2026
АҚШдаги ўқитувчилар хавотирда: зумерлар ўқишни унута бошлади
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
21:35 / 17.01.2026
АҚШда рекорд даражада кўп мигрант ушланди
20:58 / 17.01.2026