Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон шимоли халқаро террорчиликнинг таянч базасига айланмоқда – Россия
Фото: РИА Новости / Валерий Мельников
Афғонистон шимоли халқаро террорчиликнинг таянч базасига айланмоқда, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов Душанбеда ўтган “Террорчилик ва экстремизмга қарши курашиш” мавзусидаги анжуманда.
“Бизга дўстона давлатнинг шимоли ИШИДнинг Афғонистондаги қаноти борган сари муҳим роль ўйнаши билан халқаро террорчиликнинг таянч базасига айланмоқда”, деб айтган Сиромолотов.
Унинг айтишича, турли маълумотларга кўра Афғонистонда ҳозирда ИШИДнинг 4 мингдан 10 минггача фаол жангариси бор бўлиб, улардан деярли ярми шимолда мужассамлашган. “Орасида бир қатор давлатларнинг ташкилотлари ва махсус хизматлари бўлган ҳомийларнинг очиқча ташқи кўмагида Афғонистонга турли миллатдаги минглаб, жумладан Сурия ва Ироқда йўқ қилинмаган жангарилар оқиб келмоқда ва глобал террорчилик инини шакллантирмоқда”, деб айтган Сиромолотов.
Сиромолотовнинг айтишича, террорчилар қонуний ҳукуматларни ағдариш, Марказий Осиё давлатлари ва Россия ҳудудларини босиб олиш ва “Шимолий Хуросон” деб номланувчи давлат яратиш уларнинг мақсадлари эканини очиқчасига айтишмоқда. “Террорчилар Афғонистонда ўрнашиб олиб, Сурия ва Ироқда синалган схемаларни такрорлаб, олтин ва фойдали қазилмалар конларини босиб олиб, солиқ ва божлар киритиб ўз молиявий асосини мустаҳкамламоқда”, деб айтган Сиромолотов.
Мавзуга оид
21:38 / 27.12.2025
Афғонистон Тожикистон билан чегарадаги воқеалар бўйича текширув бошлади
13:38 / 26.12.2025
Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгайтирилади
17:50 / 25.12.2025
Афғон чегарасидаги отишмада тожикистонлик ҳарбийлар ҳалок бўлди
13:46 / 19.12.2025