Жаҳон | 12:47 / 04.05.2018
6332
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда хавфсизликни мустаҳкамлаш учун электрон ID-карталар жорий этилди

Фото: Tolo News

Пайшанба куни Афғонистонда шахсни тасдиқловчи электрон гувоҳномалар (ID-карталар) миллий тизими расмий равишда ишга туширилди. Бу ташаббус афғон ҳукуматининг террорчилар томонидан ишлатилувчи шахсни тасдиқловчи сохта ҳужжатлар билан кураш борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасида амалга оширилмоқда, деб хабар берди Tolo News телеканали.

Телеканал маълумотларига кўра, президент Ашраф Ғани ва унинг рафиқаси Рула ўзининг шахсни тасдиқловчи янги электрон гувоҳномаларини олди.

«Ушбу тизимни ишга туширишнинг асосий сабабларидан бири душанба куни содир бўлган террорчилик ҳужумларидир. Террорчилар сохта гувоҳномалардан фойдалангани эҳтимоли жуда юқори. Мен учун энг муҳими - халқнинг хавфсизлиги», - дея президентнинг сўзларини келтирган телеканал.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид