15:37 / 06.05.2018
10573

Қудратилло Абдуқаҳҳоров профессионал боксдаги 15-ғалабасини қўлга киритди

Фото: KUN.UZ

«Ўзбекистон» спорт мажмуасида кечган энг муҳим жанглардан бирида ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида иштирок этувчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров танзаниялик Тваха Кассимуга қарши рингга чиқди.

WBC талабига кўра, бу йўналишдаги камар соҳиби ўз унвонини уч ой муддатда фақатгина бир марта ҳимоя қилиш имкониятига эга саналади. Март ойида Абдуқаҳҳоров камарини ҳимоя қилувчи жангда венгриялик Ласло Тотни мағлубиятга учратганди. Шу боисдан Тошкентда ўтган жангда у фақатгина рейтинг учун жангга тушди.

8 раунд давом этган жангда ўзбекистонлик боксчининг тўлиқ устунлиги остида кечди. Очколар ҳисобига кўра, Абдуқаҳҳоров ғалаба қозонди ва профессионал боксдаги 15-жангида 15-ғалабасини нишонлади.

Эслатиб ўтамиз, май ойидаги рейтингга кўра, Абдуқаҳҳоров WBC йўналишида ўз вазн тоифаси бўйича 4-ўринга қадар кўтарилиб олганди.

Top