Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия ўз коинот агентлигига асос солди
Фото : Shane Kimbrough/NASA
Австралия ҳукумати 2018 йил 8 май куни 2018-2019 йилларга мўлжалланган бюджет доирасида ўз коинот агентлигини яратишини эълон қилди. Маълум қилинишича, коинот агентлигига 26 млн Австралия доллари (19,4 млн АҚШ доллари) миқдорида маблағ ажратилади.
2019-2020 йилларда агентликка яна 15 млн Австралия доллари ажратилади. У бу пулларни халқаро коинот лойиҳаларига инвестиция қилишга ишлатиши мумкин бўлади.
Агентликнинг асосий вазифалари рақобатбардошликни таъминлаш учун Австралия коинот саноатини қўллаб-қувватлаш, коинот сектори корхоналари ишини мувофиқлаштириш, корхона акциядорлари, ҳукуматнинг турли даражадаги идоралари билан бирга ишлаш, коинотда халқаро ҳамкорликни амалга оширишдан иборат бўлади.
Агентлик 1 июлдан ўз фаолиятини бошлайди.
Мавзуга оид
18:29 / 17.12.2025
Аҳмад ал Аҳмад — Австралиянинг суриялик қаҳрамони
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
13:22 / 15.12.2025
Австралия бош вазири қурол бўйича қонунларни қатъийлаштирмоқчи
11:29 / 15.12.2025