Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияга ноқонуний равишда муҳожирларни олиб кирган жиноий тўда қўлга олинди
AP Photo / dpa/ Georg-Stefan Russew
Германияда мамлакатга ноқонуний равишда муҳожирларни олиб кирган жиноий тўдага қарши йирик амалиётда 800 га яқин полициячи иштирок этди. Натижада тўданинг уч етакчиси: икки немис ва бир россиялик қўлга олинган.
7 май кечаси бошланиб 8 майда тугаган амалиёт Гамбург, Бремен, Қуйи Саксония ва Саксония-Анхальтда ўтган. Амалиёт давомида полициячилар 21 та тинтув ўтказиб, 49 нафар шубҳали одамни аниқлашган. Таъкидланишича, аниқланганлардан камида 35 нафари Германияда ноқонуний яшаган, улардан кўпчилиги Молдова фуқаролари бўлган.
Полициячилар 7 майда Гамбургда 3 нафар бош гумонланувчини – Германиянинг 30 ва 39 ёшли икки ва Россиянинг 43 ёшли бир фуқаросини қўлга олишган.
Тинтув вақтида далиллар сифатида шахсни тасдиқловчи қалбаки ҳужжатлар, мобил телефонлар, планшет ва ноутбуклар ҳамда бошқа маълумот ташувчилар ҳамда катта миқдорда нақд пул ва олтин мусодара қилинган. Бундан ташқари, озгина миқдорда гиёҳванд воситалар, кастет, электрошокер ва ўқлар аниқлаган.
Таъкидланишича, Германия полицияси 2017 йил октябрдан бери Германияга Молдова фуқароларини ноқонуний олиб кириш ва ишга жойлашда гумон қилинаётган, 8 кишидан иборат тўдага қарши тергов олиб бормоқда. Германия, Россия ва Украина фуқаролари бу жиноий тўдага алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид
19:00 / 12.02.2026
Германия Марказий Осиё давлатларидан Россияга қарши санкцияларга риоя этишни талаб қилди
11:43 / 11.02.2026
Lufthansa учувчилари 24 соатлик иш ташлаш эълон қилди
14:58 / 10.02.2026
Немисларнинг кўпчилиги Россиядан кейин АҚШни тинчликка энг катта таҳдид деб ҳисоблайди
14:16 / 10.02.2026