08:54 / 08.05.2018
13812

Иньеста Хитойга кетмайдиган бўлди

Фото: AFP

Мавсум якунида «Барселона»ни тарк этадиган Андрес Иньеста фаолиятини Хитойда давом эттирмайдиган бўлган.

Бундан аввалги хабарларда Хитойнинг «Чунцин Лифань» клуби Иньестага 3 йил давомида 81 миллион евро тўлашга тайёрлиги, футболчи ҳам ушбу трансферга розилиши тўғрисида айтилганди.

Аммо хитойликлар клуби расмий баёнот берди: «Биз Иньестанинг тижорий ҳамкори бўламиз, аммо у бизнинг клубимизга янги футболчимиз сифатида келиб қўшилмайди».

33 ёшли ушбу испаниялик хавбекда Хитойнинг бошқа клубларидан ҳам таклифлар бўлган, аммо у барчасини рад этган.

Catalunya Ràdio хабарига кўра эса Иньеста Япониянинг «Виссел Кобе» клубига ўтиши мумкин.

Ушбу клуб хўжайини Хироши Микитани ҳисобланади, у «Барселона»нинг асосий ҳомийси бўлмиш Rakuten компаниясида бош директор.

Иньеста «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади, у асосий жамоа сафида 2002 йилда дебют қилган. У каталонияликлар клуби билан 9 марта Испания чемпиони бўлган, 6 марта Испания Кубогини боши узра кўтарган ва 7 марта – мамлакат Суперкубогини қўлга киритган. У шунингдек 4 карра Чемпионлар лигаси, 3 карра – УЕФА Суперкубоги соҳиби, 3 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибидир.

Top