Ўзбекистон | 17:52 / 09.05.2018
11591
1 дақиқада ўқилади

Ломбардларга янги талаблар қўйилди

Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

Янги талабларга кўра, ломбардлар гаровга ёки сақловга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга, йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорда фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, кредит шартномалари бўйича жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллашга, шунингдек кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек кредитлар муддатидан илгари сўндирилганлиги учун неустойка ундиришга ҳақли эмас.

 

Мавзуга оид