Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистондаги автоҳалокатда 14 киши ҳаётдан кўз юмди
Фото: Global Look Press /Ronald Patrick
Ҳиндистонда йўловчиларни олиб кетаётган автофургоннинг автоцистерна билан катта тезликда тўқнашиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 20 дан кўпроқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда The New Indian Express нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, воқеа 12 май куни Мухед шаҳрида юз берган. Автофургондаги одамлар маҳаллий қишлоқлардан бирига тўйга кетаётган бўлганлар. Жароҳатланганлар яқин орадаги шифохоналарга етказилганлар. Улардан баъзиларининг аҳволи оғир дея баҳоланган.
Полиция йўл транспорт ҳодисаси тафсилотларини тергов қилишни бошлаган.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026