00:10 / 14.05.2018
39800

Лондонда голлар ёмғири. АПЛнинг охирги турида кутилмаган натижалар

Бугун, 13 май куни Англия премьер-лигасида мавсумнинг охирги тур учрашувлари ўтказилди ва мавсум расман ёпилди. Тур ўйинлари натижаларига кўра, кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этадиган 4 жамоа, Европа Лигасида иштирок этадиган 2 жамоа ва лигани тарк этган 3 жамоа номи узил-кесил аниқ бўлди:
Чемпионлар Лигаси: «Ман Сити», «МЮ», «Тоттенҳэм», «Ливерпуль»;
Европа Лигаси: «Челси», «Арсенал», «Бёрнли»;
Чемпионшип: «Суонси», «Сток Сити», «Вест Бромвич».

2018/19 йилги мавсумдан бошлаб Англиянинг 4 жамоаси ҳам ЕЧЛни тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида бошлайди.

«Тоттенҳэм» – «Лестер»

Фото: twitter.com/@premierleague

Турнинг голларга бой ўйини Лондонда «Уэмбли» ўйингоҳида кузатилди. Унда мезбон жамоа «Тоттенҳэм» «Лестер»га қарши ўйнаб, 1:3 ҳисобида ортда бора туриб, якунда 5:4 ҳисобидаги ғалабага эришди. Ўйинда Варди ва Кейн дубль муаллифи бўлишди.

Бу иродали ғалаба эвазига «шпорлар» мавсумни учинчи ўринда якунлади, «Лестер» 9-ўриндан пастга тушиб кетмади.

Тоттенҳэм – Лестер 5:4 (1:2, 4:2)
Голлар: 0:1 – 4 Варди, 1:1 – 7 Кейн, 1:2 – 16 Маҳрез, 1:3 – 47 Ихеаначо, 2:3 – 49 Ламела, 3:3 – 53, автогол Фукс, 4:3 – 60 Ламела, 4:4 – 73 Варди, 5:4 – 76 Кейн.
Тоттенҳэм – Льорис, Алдервейрелд, Роуз, Уокер-Питерс, Эриксен, Сиссоко (Сон Хин Мин, 84), Дайер, Ламела (Санчес, 78), Лукас Моура (Алли, 74), Ваньяма, Кейн.
Лестер – Якупович, Симпсон (Чоудури, 56), Фукс, Морган, Магуайр, Грэй (Диабате, 61), Маҳрез, Адриен Силва, Иборра, Варди, Ихеаначо (Барнс, 85).
Огоҳлантиришлар: Ваньяма (55), Чоудури (83), Адриен Силва (90).

«Ҳаддерсфилд» - «Арсенал»

Фото: twitter.com/@premierleague

«Арсенал» Англия Премьер-лигасининг 38-турида «Ҳаддерсфилд Таун» меҳмони бўлди. Ҳаддерсфилддаги «Жон Смит — Гэлфарм» стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйиндаги ягона голга габонлик футболчи Пьер-Эмерик Обамейянг муаллифлик қилди, у 38-дақиқада Аарон Рэмсининг пасидан кейин тўпни дарвоза тўрига жойлади. Бу гол унинг Лондон жамоаси сафида урган 10-голи бўлди, бунинг учун у 13та ўйин ўтказиши кифоя қилди. Қайд этиш керакки, бу Арсен Венгер «Арсенал» бош мураббийи сифатида ўтказган охирги ўйин бўлди. Яна бир эътиборли жиҳати, «Арсенал» жорий йил бошидан буён илк марта АПЛда сафар ўйинларида ғалабага эришди ва нохуш анъанасига чек қўйди, бунгача 7та сафар ўйинида битта ҳам ғалаба қайд этилмаганди.

Ҳаддерсфилд – Арсенал 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 38 Обамеянг.
Ҳаддерсфилд – Лессль, Шиндлер, Конголо, Леве, Йоргенсен, Хогг (Уайтхэд, 87), Притчард, Инс (Депуатр, 61), Муй, Хадерджонай, Мунье (Биллинг, 79).
Арсенал – Оспина, Холдинг, Колашинац (Монреаль, 68), Бельерин, Мустафи, Рэмзи, Ивоби (Мэйтленд-Найлз, 72), Мхитарян, Джака, Обамеянг (Уэлбек, 67), Ляказетт.
Огоҳлантириш: Йоргенсен (90).

«Ливерпуль» - «Брайтон»

Фото: twitter.com/@premierleague

«Ливерпуль» мавсумнинг охирги турида «Брайтон»га қарши ўйнади. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 26-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очди. Танаффус арафасида Деян Ловрен «Ливерпуль» устунлигини оширди. Иккинчи бўлимда Доминик Соланке ва Эндрю Робертсон биттадан гол уриб, йирик ғалабани таъминлади.

Бу ғалаба эвазига «Ливерпуль» кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирокини кафолатлади. Юрген Клопп жамоаси мавсумни турнир жадвалидаги 4-ўринда якунлади, «Брайтон» – 15-ўринда қолди.

Ливерпуль – Брайтон 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 26 Салоҳ, 2:0 – 40 Ловрен, 3:0 – 53 Соланке, 4:0 – 85 Робертсон.
Ливерпуль – Кариус, ван Дейк, Робертсон, Александер-Арнолд, Ловрен, Мане (Лаллана, 74), Ҳендерсон, Салоҳ (Вудберн, 84), Вейналдум, Фирмино (Ингз, 84), Соланке.
Брайтон – Райан, Данк, Бонг, Скелотто, Даффи (Голдсон, 71), Марч, Проппер, Кнокерт, Кайяль (Гросс, 57), Локадия (Мюррей, 57), Стивенс.

«Ньюкасл Юнайтед» – «Челси»

Фото: twitter.com/@premierleague

«Ньюкасл Юнайтед» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди. «Сент-Жеймс Парк» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида Айосе Перес дублни расмийлаштирди, яна бир гол Дуайт Гейл номига ёзилди.

Параллел кечган учрашувда «Ливерпуль» «Брайтон»ни тор-мор келтиргани туфайли мавсум якунларига кўра бешинчи ўринни эгаллаган «Челси» кейинги мавсумда Европа Лигасида иштирок этадиган бўлди.

Шу тариқа, «Челси» 3 йил ичида иккинчи марта Чемпионлар лигасига йўлланма ололмаяпти. 2015/16 йилги мавсумда жамоа 10-ўринни эгаллаган, кейинги мавсумда эса  АПЛ чемпиони бўлганди. Жорий мавсумда «Челси» ЕЧЛнинг 1/8 финалига чиқди ва «Барселона» томонидан тўхтатилди.

Ньюкасл – Челси 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 23 Гэйл, 2:0 – 59 Перес, 3:0 – 63 Перес.
Ньюкасл – Дубравка, Ласселс, Дамметт, Йедлин, Лежен, Ритчи (Хэйден, 72), Диаме (Эдара, 87), Шелви, Мерфи, Перес, Гэйл (Хоселу, 48).
Челси –    Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэйхилл, Мозес, Баркли (Виллиан, 77), Бакайоко, Азар (Педро, 82), Канте, Эмерсон, Жиру (Мората, 76).
Огоҳлантириш: Бакайоко (62).

«Саутҳемптон» – «Манчестер Сити»

Фото: twitter.com/@premierleague

«Манчестер Сити» Англия премьер-лигасининг охирги турида «Саутҳемптон»га қарши ўйнаб, қўшимча дақиқаларнинг охиргисида гол уриб, 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Бу ғалабадан кейин жамоа мавсумда йиғилган очколари сонини 100 очкога етказди. Бу эса премьер-лиганинг янги рекордидир.

Шунингдек, «Сити» бир мавсумдаги ғалабалар сони бўйича (32) ҳамда урилган голлар сони бўйича (106) ҳам рекорд ўрнатди. Хосеп Гвардиола шогирдлари мавсум давомида 16 сафар учрашувида ғалаба қозонди, бу ҳам рекорд натижа ҳисобланади.

Турнир жадвалида иккинчи ўринни «Сити»дан 19 очко ортда қолган «Манчестер Юнайтед» эгаллади - рекорд. Бу борада аввалги рекордчи жамоа «Манчестер Юнайтед» бўлганди (18 очколик фарқ), ўшанда 1999/2000 йилги мавсумда манчестерликлар 91 очко билан биринчи ўринни эгаллаган, энг яқин таъқибчи «Арсенал»да 73 очко бор эди.

Саутҳемптон – Манчестер Сити 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90 Габриэл Жезус.
Саутҳемптон – Маккарти, Стивенс, Худт, Бертран (Маккуин, 81), Йосида, Ромеу, Тадич, Редмонд (Уорд-Проуз, 64), Хейбьерг, Соареш, Остин (Лонг, 64).
Манчестер Сити – Браво, Лапорт, Стоунз, Данило, Бернарду Силва (Браим Диас, 78), де Брюйне, Стерлинг, Гюндоган (Фоден, 82), Сане, Фернандиньо, Делф (Габриэл Жезус, 59).
Огоҳлантиришлар: Уорд-Проуз (71), Соареш (90), Хейбьерг (90), Габриэл Жезус (90).

«Манчестер Юнайтед» – «Уотфорд»

Фото: twitter.com/@premierleague

Охирги тур натижаси аҳамиятсиз бўлган «Манчестер Юнайтед» «Уотфорд»ни қабул қилди ва кичик ҳисобдаги ғалабага эришди.

Ўйиндаги ягона гол Матанинг пасидан унумли фойдаланган Маркус Рэшфорд томонидан урилди. Бу ўйин «қизил иблислар» жамоасининг кўп йиллик футболчиси, 2008 йилги Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган таркибнинг охирги вакили Майкл Кэррик учун охирги ўйин бўлди.

Жозе Моуриньо шогирдлари мавсум якунига кўра турнир жадвалини иккинчи ўринда якунлади ва кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этадиган бўлди, «Уотфорд» 14-ўринда қолди.

Манчестер Юнайтед – Уотфорд 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 34 Рэшфорд.
Манчестер Юнайтед – Ромеро, Байи, Блинд (Эррера, 77), Рохо, Дармиан, Кэррик (Погба, 85), Янг (Шоу, 60), Мата, Мактомини, Санчес, Рэшфорд.
Уотфорд – Гомес, Кэткарт, Холебас, Янмат, Кабаселе (Мариаппа, 21), Хьюз, Дукуре, Деулофеу (Дини, 63), Перейра, Ришарлисон, Грэй (Чалоба, 72).
Огоҳлантиришлар: Рохо (9), Янг (58), Мактомини (68), Шоу (90).

«Суонси» – «Сток Сити»

Фото: twitter.com/@premierleague

«Суонси Сити» Англия Премьер-лигасининг 38-турида «Сток Сити»дан мағлуб бўлди. Суонсидаги «Либерти» стадионида кечган учрашувда меҳмонлар жамоаси 1:2 ҳисобидаги ғалабага эришди. Ўйиннинг 14-дақиқасида «Суонси» ҳимоячиси Энди Кинг ҳисобни очди, 31-дақиқада «Сток» ярим ҳимоячиси Пап Алиуне Н’Диайе ҳисобни тенглаштирди, танаффус арафасида Питер Крауч ғалаба голи муаллифи бўлди.

Мавсум якунларига кўра, мос равишда 18 ва 19-ўринларни эгаллаган «Суонси» ва «Сток Сити» Чемпионшипга равона бўлди.

Суонси – Сток Сити 1:2 (1:2, 0:0)
Голлар: 1:0 – 14 Кинг, 1:1 – 31 Ндиайе, 1:2 – 41 Крауч.
Суонси – Фабианьски, ван дер Хорн, Ольссон, Ранхель, Моусон, Кэрролл, Кинг (Бриттон, 58), Раутледж (Абрахам, 57), Дайер (Клукас, 68), Айю, Айю.
Сток Сити – Батленд, Зума, Питерс, Бауэр, Шоукросс, Аллен (Флетчер, 8), Ндиайе, Соренсен (Айрленд, 76), Шакири, Диуф, Крауч.
Огоҳлантиришлар: ван дер Хорн (36), Крауч (56), Бауэр (66).

«Кристал Пэлас» – «Вест Бромвич»

Фото: twitter.com/@premierleague

«Кристал Пэлас» ўтган турдаёқ лигани тарк этиб бўлган «Вест Бромвич»ни мағлубиятга учратиб (2:0) турнир жадвалида охирги ўринга тушириб юборди. Ўйиндаги голлар иккинчи бўлим охирида Вилфрид Заа ва ван Анҳолт томонидан урилди. «Вест Бромвич» мавсумнинг охирги қисмини кўтаринки руҳда ўтказган, 6 учрашувда 4 ғалаба қайд этилган ва жамоа лигада қолиш учун имконият ҳосил қилган, жамоа бош мураббийи апрель ойининг энг яхши мураббийига айланганди. Аммо ўтган ҳафтада «Саутҳемптон» «Суонси»ни мағлубиятга учратиб, 17-ўринни мустаҳкамлади ва «Вест Бромвич»дан етарли даражада узоқлашиб кетиб, бу жамоани муддатидан аввал чемпионшипга равона қилганди.

Кристал Пэлас – Вест Бромвич 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 70 Заа, 2:0 – 78 ван Анхолт.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Сако, Томкинс, ван Анхолт (Суаре, 82), Уан-Биссака, Заа, Макартур (Бентеке, 68), Таунсенд (Ли Чун Юн, 85), Миливоевич, Лофтус-Чик, Кабай.
Вест Бромвич –    Фостер, Доусон, Гиббс, Ньом, Хегази, Ливермор, Крыховяк (Шадли, 62), Брант, Макклейн, Родригес (Старридж, 73), Рондон (Робсон-Кану, 71).
Огоҳлантиришлар: Брант (45), Томкинс (48), Доусон (55), Макартур (68), Гиббс (81).

«Бёрнли» – «Борнмут»

Фото: twitter.com/@premierleague

«Бёрнли» учун бу ўйин натижаси аҳамиятсиз эди, жамоа ҳар қандай натижа қайд этилса ҳам 7-ўриндан юқорига кўтарила олмас ва қуйига шўнғимасди. Шунга қарамасдан, Шон Дайч шогирдлари ўйинга жиддий ёндашишганди ва мезбонлар биринчи бўлиб ҳисобни очишди, жамоа тўпурари Вуд танаффусга жамоасини ғолиб ҳолда олиб чиқди, аммо иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмида Кинг ва Уилсон биттадан гол уриб, Эдди Ҳау жамоаси сафардан 3 очко билан қайтишини таъминлади - 1:2.

Бёрнли – Борнмут 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 39 Вуд, 1:1 – 74 Кинг, 1:2 – 90 Уилсон.
Бёрнли – Поуп, Уорд, Лонг, Тарковски, Лоутон, Корк, Леннон (Макнил, 90), Гудмундссон (Уэллс, 80), Вествуд, Хендрик, Вуд (Воукс, 61).
Борнмут – Бегович, Аке, Кук, Мингз (Дефо, 66), Дэниэлс, Хайндмен (Гослинг, 59), Серман, Айб, Фрэйзер, Кинг, Муссе (Уилсон, 59).

«Вест Ҳэм» – «Эвертон»

Фото: twitter.com/@premierleague

Бу учрашув олдидан икки жамоа ҳам «хавфли зона»дан йироқ эди ва интрига фақат қайси жамоа мавсумни нечанчи ўринда якунлашида эди. Тур олдидан «Вест Ҳэм» 39 очко билан 15-ўринда, «Эвертон» 49 очко билан 8-ўринда эди. Учрашув мезбонларнинг тўлиқ устунлигида кечди ва 3:1 ҳисобидаги ғалаба қайд этилди. Тур учрашувлари якунлангач, «Вест Ҳэм» турнир жадвалида «Брайтон» ва «Уотфорд»ни қувиб ўтиб, 13-ўринга жойлашди ва клуб ғазнаси қўшимча бонуслар билан бойиди (ҳар бир юқори ўрин учун 2 миллион фунтлик бонус), «Эвертон» ўрнидан қимирламади.

Вест Ҳэм – Эвертон 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 39 Лансини, 2:0 – 63 Арнаутович, 2:1 – 74 Ньяссе, 3:1 – 82 Лансини.
Вест Ҳэм – Адриан, Крессуэлл (Коллинз, 88), Масуаку (Фернандеш, 21), Сабалета, Огбонна, Жоау Мариу, Куяте, Лансини (Обианг, 86), Нобл, Арнаутович, Райс.
Эвертон – Пикфорд, Джагелка, Кин, Бейнс, Фунес Мори (Классен, 46), Гуйе, Дэвис (Болази, 83), Шнайдерлин, Коулмэн, Ньяссе, Тосун (Уолкотт, 61).
Огоҳлантиришлар: Фунес Мори (16).

Якуний турнир жадвали

Фото: twitter.com/@premierleague
Top