11:38 / 14.05.2018
4896

Малайзия бош вазири амалдорларга фақат гуллар ва егуликлар совға қилишни айтди

Фото: AP

Малайзиянинг янги бош вазири Махатхир Муҳаммад халқни янги ҳукуматнинг вазирлари ва мансабдор шахсларига фақат гуллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари совға қилишга чақирди. Бу ҳақда The Star нашри маълум қилди.

“Мен коалициямизни сайлов кампанияси вақтида хайр-эҳсонлар билан қўллаб-қувватлаганлардан миннатдорман. Бироқ энди эҳсонлар вақти тугади ва мен янги ҳукуматга ўз қўллаб-қувватловини билдирмоқчи бўлганларни вазирлар ва амалдорларга фақат гуллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари беришга чақираман”, деб айтган бош вазир. 

“Биз бошидан янги ҳукуматда коррупция бўлмаслигига ишончимиз комил бўлишини истаймиз”, деб айтган Муҳаммад.

Бош вазир ўзининг нутқида коррупцияни йўқ қилиш биринчи аҳамиятли вазифа эканини таъкидлаб ўтган ва “Аксилкоррупцион ҳаракат” яратилишини эълон қилди. Унинг вазифаси давлат аппаратининг барча поғоналарида коррупция ҳолатларига қарши курашиш бўлади.

“Мамлакат қонун устуворлиги орқали бошқарилиши лозим. Биз қонунлар эгаллаган мавқеига қарамасдан, барча учун тааллуқли бўлиши ортидан кузатамиз”, деб айтган Муҳаммад.

Top