Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ЙҲХБ қоидабузар ҳайдовчиларга эслатма қолдиришни йўлга қўйди
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси қоидабузар ҳайдовчиларга эслатмалар қолдиришни йўлга қўйди. Бу ҳақда ШИИББ сайтида маълум қилинмоқда. Унда таъкидланишича, Тошкент шаҳри йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш ҳамда йўлларнинг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида кенг кўламли амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
“Шунга қарамай, тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган йўл белгилари таъсир доирасида, шунингдек, автобус бекатлари, тротуарлар, светафорлар, бурилиш ва қайрилиб олиш каби белгиланмаган жойларда автотранспортларнинг тўхтаб туриши ёки уларни қаровсиз қолдириб кетиш ҳолатлари учрамоқда.
Эндиликда, бундай ҳолатларга қарши таъсир чораларини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан белгиланмаган жойларда қолдирилган автомобиллар фото ва видео тасвирга олиниб, ўрнатилган тартибда қоидабузарликларни расмийлаштириш жараёни бошланганлигини маълум қиламиз.
Шундай экан, ҳурматли ҳайдовчи, Сиздан, йўлларда янада эътиборли бўлишни ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурмат кўрсатишингизни ҳамда қоидаларга амал қилишингизни сўраб қоламиз!”- дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026