Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Тожикистон сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди
Тожикистон Республикасининг сайёҳлик салоҳияти Тошкентда тақдим этилди. Тақдимот «Туризм ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили» доирасида ўтказилди, дея хабар беради Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Тадбирда Тошкент шаҳрида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этдилар.
Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси С.Имомий мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти, Тожикистон ҳукумати томонидан соҳа инфратузилмасини ривожлантириш, хорижий сармоялар оқими учун қулай шароит яратиш ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.
Бўстон ва Шаҳристон туманида жойлашган Тожикистон Миллий банкининг Ўқув маркази меҳмонхона мажмуалари раҳбарлари ташриф буюрганларга меҳмонларни қабул қилиш, тарихий, маданий ва кўнгилочар муассасаларга ташриф буюриш бўйича сайёҳлик дастурларини таклиф қилишди.
Тадбирда Тожикистоннинг табиий, маданий ва кўнгилочар объектлари, тарихий ва архитектура ёдгорликлари ҳақида видеороликлар намойиш этилди. Меҳмонларга сайёҳлик хариталари, буклетлар ҳамда бошқа босма маҳсулотлар тақдим этилди.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026