Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грин карта натижалари расман эълон қилинди
АҚШ Давлат департаменти 2019 йил учун «Турли миллат вакиллари учун иммиграция визалари — DVlottery-2019» Green Card лотерея натижаларини эълон қилди. 16 май куни маҳаллий вақт бўйича 21:00дан эътиборан, дастурнинг 2019 йилги мавсумида иштирок этиш учун ариза топширган барча талабгорлар натижалар билан онлайн тартибда танишиб чиқиши мумкин.
Бунинг учун 2019 рақамлари билан бошланувчи тасдиқловчи рақамлар, фамилия, туғилган йил ҳамда суратда кўрсатилган назорат рақамлари тегишли дарчаларга киритиб чиқилади. Сўнг, «киритиш» (Submit) тугмаси босилади. Агар Грин карта лотереясида ютуқ чиқмаган бўлса «Based on the information provided, the Entry HAS NOT BEEN SELECTED for further processing for the Electronic Diversity Visa program at this time» ёзуви чиқади.
Маълумот учун, дастур қоидалари барча такрорий аризалар дисквалификация қилинишини талаб этилади. Агар сиз дастур ғолиби сифатида сараланган бўлсангиз ва номингиздан шу йилги Грин Карта дастури учун бирдан ортиқ ариза топширилгани аниқланса, сиз дастурдан дисквалификация қилинасиз.
Мавзуга оид
13:37 / 03.12.2025
АҚШ 19 мамлакат фуқаролари учун кучайтирилган иммиграцион чекловлар жорий қилди (рўйхат)
12:43 / 28.11.2025
Трамп «учинчи дунё мамлакатларидан» миграцияни доимий равишда тўхтатмоқчи
18:22 / 07.11.2025
Грин-карта лотереяси сақланиб қолади, фақат рўйхатдан ўтиш санаси ўзгаради - АҚШ Давлат департаменти
19:24 / 23.10.2025