Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИБ бошлиғи кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйини ўтказиб берди
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги 13 та маҳаллани ўз қамровига олган 3-сектор муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимини топиш, аҳолининг оғирини енгил қилиш туман ИИБ бошлиғи майор Ў.Шукуровнинг зиммасига юклатилган.
Куни кеча туман ИИБ бошлиғи ташаббус кўрсатиб, 3-сектор ҳудудида истиқомат қилиб келаётган 9 та кам таъминланган ва ночор оиланинг 12 нафар фарзандига ҳомийлик хисобидан, уларнинг суннат тўйини ўтказиб берди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Майор Ў.Шукуров шу куннинг ўзида беморлар ҳамда кекса нуроний онахон-у отахонларнинг ҳолидан хабар олди. Уларни қийнаб келаётган муаммолари билан ҳам танишиб, аниқланган муаммоларини тез кунда ижобий ҳал қилиб беришини таъкидлаб, ўзининг “йўл харита”си режасига киритиб қўйди.
Мавзуга оид
13:39 / 02.11.2025
Сурхондарёдаги айиқлар макони – Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи | Манзил
14:48 / 23.10.2025
«Дарбанд» постида тирбандлик — расмий баёнот берилди
10:49 / 19.10.2025
Навоийда фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 3 минг доллар пора билан ушланди
11:22 / 27.08.2025