Ўзбекистон | 19:13 / 17.05.2018
18593
1 дақиқада ўқилади

Эндиликда банкка шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кириш мумкин

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари (рўйхат рақами 574, 1998 йил 21 декабрь) ўз кучини йўқотди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм-канали хабар бермоқда.

Банк муассасасига мижозларнинг паспортини ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатини кўрсатмасдан киришини тақиқловчи Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари 2018 йил 15 майдан ўз кучини йўқотди.

Эндиликда, мижозлар банк муассасасига шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз тижорат банкларининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз киришлари мумкин.

 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид