20:28 / 19.05.2018
12980

Меркель устидан судга мурожаат қилинди

Фото: Reuters/Hannibal Hanschke

Германиянинг “Германия учун муқобил” партияси канцлер Ангела Меркелнинг миграция сиёсати устидан шикоят қилиб судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Die Zeit нашри маълум қилди

Таъкидланишича, немис парламенти (бундестаг) миграция сиёсатини белгилашда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Партияда канцлернинг 2015 йилда муҳожирлар учун Австрия-Германия чегарасини очиш ҳақидаги қарорини текшириш лозим, деб ҳисоблашмоқда. 
 
“Бу шикоят дунёни ўзгартириши мумкин. У агар исталган натижага олиб келса, дунёни ўзгартиради ҳам”, деб айтган партия адвокати Стефан Бранднер.

Бранднернинг айтишича, агар сиёсатчилар қўйилган мақсадга эришишса, канцлер ўз лавозимини тарк этишига тўғри келади.

Top