Жаҳон | 00:47 / 20.05.2018
13903
1 дақиқада ўқилади

Македониянинг янги номи қандай бўлиши мумкинлиги маълум қилинди 

Фото: РИА Новости / Стрингер

Македония бош вазири Зоран Заев мамлакатининг янги номи Илинден Македонияси Скопье учун ҳам, Афина учун ҳам мақбул вариант эканлигини маълум қилди. 

Греция ўзининг Македония вилояти билан чалкашлик бўлмаслиги учун қўшни давлат Македониянинг номи ўзгартирилишини талаб қилиб келади. Греция ва Македония ўртасида деярли 30 йилдан бери давом этаётган баҳс Македониянинг НАТО ва Европа иттифоқига киришига тўсқинлик қилмоқда. Македония конституциясида давлат номи “Македония Республикаси” деб келтирилган ва уни 142 та давлат тан олади.

Македониянинг янги номини Илинден Македонияси деб аташ таклифида 1903 йилда Усмон империясига қарши Крушево шаҳрида юз берган Илинден қўзғолонига ҳавола қилинган. Бу қўзғолон Илия куни, яъни 2 августда бошланган. Ҳозир бу кун давлатнинг бош байрами – Республика куни сифатида нишонланади.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид