Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлускони Қримга сафарини ёдга олди
Фото: РИА Новости /Алексей Дружинин
Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Қримни Россиянинг энг чиройли минтақаси, деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Сиёсатчи ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилиб, ярим оролга уюштирган сафарини ёдга олган.
«Мен Қрим бўйлаб Россия президенти Владимир Путин билан бирга, Қора денгиз бўйидаги йўлдан кетгандим. Чапда ажойиб ўсимликларга эга жуда чиройли боғларни кўрдим», - деган Берлускони.
Шунингдек, унинг хотирлашича, боғларнинг гўзаллигидан ҳайратга тушган.
«Бу минтақани, Қримнинг айнан шу қисмини, Россиянинг энг гўзал ҳудудига айлантиради», - дея айтиб ўтган Италия собиқ бош вазири.
Агентликнинг таъкидлашича, сиёсатчи Қримга 2015 йилнинг сентябрида хусусий ташриф билан келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Қрим кўприги бўйича баёнот берганди.
Мавзуга оид
18:21 / 05.10.2025
Россияда бензин тақчиллиги кузатилмоқда – фотосуратлар
08:48 / 23.09.2025
ГУР: Украина Қримда учта Ми-8 ва радиолокацион станцияни йўқ қилди
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
11:22 / 17.06.2025