Жаҳон | 20:43 / 21.05.2018
4105
1 дақиқада ўқилади

МРБнинг илк аёл раҳбари ўз мажбуриятларини бажаришга киришди

Фото: AP/Pablo Martinez Monsivais

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг янги раҳбари Жина Хэспел 21 май куни ўз мажбуриятларини бажаришга киришди. Ундан қасамёдни АҚШ вице-президенти Майкл Пенс қабул қилиб олди.

Маросимда шунингдек АҚШ президенти Дональд Трамп ва бош котиб Майкл Помпео ҳам иштирок этган. Трамп Хэспел ўз лавозимини бажаришга киришишидан олдин унга омад тилаб, “мамлакатда бу лавозимга ундан малакалироқ одам йўқлигини” таъкидлаб ўтган.

Хэспел АҚШ тарихида МРБга раҳбар этиб тайинланган илк аёл бўлди. 17 майда АҚШ конгресси сенати Хэспелни бу лавозимга тасдиқлади. Унинг номзодини 100 сенатордан 54 нафари қўллаб-қувватлаган. Хэспел бу лавозимда АҚШ давлат котиби этиб тайинланган Майкл Помпеонинг ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид