Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АКТни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши таркиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида» 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида» 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-илованинг 15-бандида:
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинади:
«Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади»;
б) учинчи хатбошидаги «вазирининг ўринбосари» сўзлари «вазири» сўзи билан алмаштирилди.
2. 3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинди:
«Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Кенгаши
таркиби
Ахмедхаджаев А.И. — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Жамғарма Кенгаши раиси
лавозимига кўра — Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Пак В.Ю. — Молия вазирининг ўринбосари
Исламова Г.М. — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг ўринбосари (келишув бўйича)
Искандаров Ш.Н. — АТ «Алоқабанк» бошқаруви раисининг ўринбосари
Мавзуга оид
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:11 / 18.11.2025
Бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда
12:59 / 06.11.2025