Жаҳон | 09:37 / 23.05.2018
31387
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: русларнинг С-500’и «бебаҳо активдир»

Фото: Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги

Military Watch Magazine нашри экспертларининг фикрича, С-500 «Прометей» зенит ракета комплекси Россия учун «бебаҳо актив»га айланади.

Таъкидланишича, С-500’ни серияли ишлаб чиқаришни бошлаш Россия учун стратегик аҳамиятга эга масала. Сабаби ғарб давлатлари гипертовушли ва қитъалараро баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришга «оширилган ставка қўйишди».

Экспертларнинг фикрича, русларнинг янги зенит ракета мажмуалари гипертовушли ракеталар ҳужумини бартараф этиши мумкин. Шу билан бирга, улар бундай имкониятларга эга дунёдаги биринчи тизимга айланади.

С-500 «ер-ҳаво» янги авлоддаги зенит ракета тизимлари сирасига киради. У узоқ масофалар ва ракеталарга қарши мудофаа салоҳиятига эга, юқори тутиб олишга мўлжалланган универсал комплекс экани айтиляпти. Шунингдек, у баллистик ракеталарни ҳам тутиб олишга қодир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ядровий қурилмага эга ракеталар муваффақиятсиз синовдан ўтказилгани хабар берилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид