Жаҳон | 23:07 / 23.05.2018
8043
1 дақиқада ўқилади

Пётр Порошенко десант қўшинларининг номини ўзгартирди

Украина президенти Пётр Порошенко Юқори мобилли десант қўшинлари (Високомобiльнi десантнi вiйська — ВДВ) номини ўзгартирувчи қонунни имзолади, деб хабар бермоқда 112 Украина.

Қайд қилинишича, Украина қўшинларининг русча ва украинча аббревиатураси Россиянинг ҳаво десант қўшинлари (Воздушно-десантные войска — ВДВ) номига ўхшаб қолган. Энди Украина ВДВси десант-штурм қўшинлари (Десантнi-штурмовi вiйска — ДШВ) деб аталади.

Николаев шаҳрида чиқиш қилар экан, Порошенко ўтган йилнинг ноябрида Киевда бўлиб ўтган тантанали маросимда десант қўшинларининг номи, рамзи ва униформаси ўзгартирилганини эслатиб ўтди.

«Фурсатдан фойдаланиб, Олий Рада томонидан қабул қилинган мудофаа масалалари бўйича айрим қонунларга ўзгартириш киритиш, жумладан Дестант-штурм қўшинлари ҳақидаги қонунни имзолайман. Жанговар биродарларимни табриклайман. Ушбу қонунчилик ҳужжати шуҳрати баланд қўшинлар — «Десант-штурм қўшинлари»нинг номини тартибга солади, — деди Украина президенти.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Шокиржонов

Мавзуга оид