10:41 / 24.05.2018
5038

ЕХҲТ махсус вакили замонавий қуллик қурбонлари сонини айтди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича ташкилотнинг (ЕХҲТ) одам савдоси билан кураш бўйича махсус вакили Мадина Жарбўсинованинг «Известия»га берган интервьюсида айтишича, 25 млн инсон замонавий қуллик қурбони саналади.

Мадина Жарбўсинова
Фото: Россия Жамоатчилик палатаси матбуот хизмати

«Турли ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда бутун дунё бўйлаб тахминан 25 млн киши замонавий қуллик қурбони саналади. Улардан тахминан 64 фоизи мажбуран меҳнат қилдирилади, 19 фоизи – жинсий, қолгани – қулликнинг бошқа шакллари», - дея айтиб ўтди Жарбўсинова.

Унинг таъкидлашича, қулликка аксарият ҳолатларда аёллар ва қизлар тушиб қолади – уларнинг миқдори, БМТ маълумотларига кўра, тахминан 71 фоиз. Шунингдек, махсус вакил қулликдан жабр кўрган болалар сони ортиб бораётганини айтиб ўтди.

Жарбўсинованинг фикрича, биронта мамлакат ҳукумати қуллик муаммосини бутунлай йўқ қилгани ҳақида маълум қила олмайди.

Top