Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ва Хитой можароси: 4 разведкачи ХХР фойдасига жосусликда айбланди
Фото: pixabay
Франция Мудофаа вазирлигининг ташқи хавфсизлик бош бошқармаси тўрт ходими жосусликда айбланди, уларга айбловлар қўйилди, деб ёзмоқда Le Monde суддаги манбага асосан.
Нашр маълумотларига кўра, ташқи хавфсизлик бошқармаси ходимлари Хитой ҳукумати фойдасига ишлашган. Айблов томони фикрича, улар Пекинга ташқи разведка хизмати иши ҳақидаги маълумотларни тақдим этиб борган.
Таъкидланишича, улар ўтган йилнинг декабрь ойидаги суриштирув вақтида қўлга олинди. 22 декабрь куни икки нафар жосусга, шунингдек, улардан бирининг рафиқасига айбловлар қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой фойдасига жосусликда гумонланаётган МРБ агенти махфий маълумотларни сақлашда айбланганди.
Мавзуга оид
14:45
Ле Пен апелляцияси: президентлик сайлови масаласи судда ҳал бўлади
13:37
Германия, Франция, Италия ва Британия Эрон элчиларини ТИВга чақирди
12:13
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
23:35 / 12.01.2026