Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Риккьярдо “Формула-1”нинг Монако Гран-приси ғолиби бўлди
Фото: EPA-EFE/YOAN VALAT
“Формула-1”нинг Монако Гран-приси ғолиби “Ред Булл” жамоаси аъзоси, австралиялик Даниэль Риккьярдо бўлди.
Маррага иккинчи бўлиб “Феррари” аъзоси Себастьян Феттель, учинчи бўлиб эса “Мерседес” вакили Льюис Хэмилтон келди.
28 ёшли Риккьярдо фаолиятидаги 6-ғалабани ва жорий мавсумдаги 2-ғалабани қўлга киритди. Пойгачи ушбу Гран-прида биринчи марта ғолиб бўлди.
6 та пойгадан кейин етакчиликни 110 очко билан Хэмилтон сақлаб қолмоқда, 2-ўринни Феттель (96) ва 3-ўринни Риккьярдо (72) эгалламоқда.
Пойганинг кейинги босқичи Канадада 8-10 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:01 / 09.12.2025
Ўзбекистонда «Формула-1» пойгалари босқичини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди
20:06 / 05.10.2025
McLaren Формула-1 конструкторлар кубогини муддатидан олдин қўлга киритди
18:33 / 21.09.2025
Ферстаппен F1 пойгасида Озарбойжон Гран-приси ғолиби бўлди
17:22 / 25.05.2025