Жаҳон | 09:27 / 28.05.2018
9836
1 дақиқада ўқилади

«Чириган олмалар». Трамп ФҚБ раҳбарларини танқид қилди

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал қидирувлар бюроси (ФҚБ) раҳбариятини кескин танқид қилди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

«ФҚБ - бу фантастик ташкилот, бироқ унинг раҳбариятидаги баъзи шахслар "чириган олмалар" эканини кўрсатиб қўйди. ФҚБ собиқ директори Жеймс Коми улардан бири бўлган», - деган Трамп.

АҚШ президентининг таъкидлашича, Комини маҳкама раҳбари лавозимидан бўшатиб, мамлакат манфаати учун «жуда катта» иш қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФҚБ Трамп штабида яширин хабарчига эга бўлгани хабар қилинганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид